Штатга (офисга) SMM менеджер

Дата размещения вакансии: 07.08.2026
Работодатель: НОУ JACK-EC
Уровень зарплаты:
от 5000000 до 15000000 RUR
Город:
Ташкент
Юнусабадский район, массив Кашгар 9А
Требуемый опыт работы:
От 1 года до 3 лет
Phoenix Math School — ўқувчиларини лицей ва университетларга тайёрлайдиган замонавий математика маркази.
Марказимиз кенгайиб бораётгани сабабли, ижтимоий тармоқларимизни ривожлантирадиган, брендимизни танитадиган ва янги ўқувчиларни жалб қиладиган тажрибали ва кучли SMM-мутахассисни жамоамизга таклиф этамиз!

Асосий вазифалар:

  • Марказнинг SMM стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

  • Ижтимоий тармоқлар (Instagram, Telegram) учун контент-режа тузиш.

  • Reels ва Stories учун креатив ғоялар ва сценарийлар тайёрлаш.

  • Съёмка жараёнларини ташкил қилиш, контент яратиш ва монтажда иштирок этиш.

  • Пост ва Stories’ларни ўз вақтида ва мунтазам жойлаб бориш.

  • Бранднинг танилиш даражасини, қамров (охват) ва обуначилар сонини ошириш.

  • Мақсадли аудиторияни жалб қиладиган ва янги сўровлар (лидлар) олиб келадиган контент яратиш.

  • Контент ва реклама кампаниялари самарадорлигини таҳлил қилиш.

  • Натижалар бўйича ҳафталик ва ойлик ҳисоботлар юритиш.

  • Мобилограф ва бошқа контент-мейкерлар ишини мувофиқлаштириш.

  • Сотув бўлими, ўқитувчилар ва раҳбарият билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

Биз кимни излаяпмиз:

  • SMM соҳасида камида 6 ойлик иш тажрибаси (таълим соҳасида тажриба бўлса — катта устунлик).
  • Сифатли, тушунарли ва аудиторияни жалб қиладиган контент ярата олиш.
  • Аудиторияни жалб қилувчи сифатли ва тушунарли контент ярата олиш.

  • Ижтимоий тармоқларда илгари суриш (продвижение), қамровни ошириш ва лид йиғиш тамойилларини билиш.

  • Сценарий ёзиш ва съёмкаларни ташкиллаштириш кўникмаси.

  • Аналитика билан ишлай олиш ва кўрсаткичларни таҳлил қилиш.

  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (ёзма ва оғзаки).

  • Telegram, Instagram, Google Жадваллар ва бошқа керакли воситалардан эркин фойдалана олиш.

  • Масъулиятли, дедлайнларга риоя қиладиган ва жамоада ишлай оладиган бўлиш.

  • Жамоада ишлай олиш ва белгиланган муддатларга риоя қилиш.

Биз нима таклиф қиламиз:

  • Қулай жойлашув: Тошкент марказида, «Абдулла Қодирий» метро бекатидан 5 дақиқалик масофадаги шинам офис.

  • Иш жадвали: 6/1, соат 09:00 дан 18:00 гача. Студентлар учун мослашувчан (гибкий) график имконияти бор

  • Ўз вақтида бериладиган ойлик маош + бонуслар.

  • Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.

  • Раҳбарият томонидан қўллаб-қувватлаш ва ўз ғояларингизни эркин амалга ошириш шароити.

  • Ёш, аҳил ва позитив жамоа.

  • Кучли таълим брендини биргаликда ривожлантириш тажрибаси.

Ғояларингизни сифатли контентга айлантира олсангиз ва натижа учун ишлашга тайёр бўлсангиз — бизга мурожаат қилинг!