улица Мудофаачилар 66/1
Novugen — Ўзбекистонда ўз ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган, жадал ривожланаётган ва этик фармацевтика компанияси. Биз шифохона ичидаги харидлар (hospital sales) сегментида асосий мижозлар билан ишлаш учун Фарғона водийси бўйича амбицияли Key Account Manager (KAM) мутахассисини таклиф этамиз.
Иш худуди: Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарлари.
Асосий вазифалар:
• Мижозларни бошқариш ва ривожлантириш: Давлат тиббиёт марказлари, ТТБ ва клиникалар билан мунтазам ишлаш.
• Харид жараёнлари: Препаратларни биржа ва тендерлар орқали, шунингдек, тўғридан-тўғри харид қилиш жараёнларини тўлиқ мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
• Б2Б музокаралар: Қарор қабул қилувчи шахслар (бош шифокорлар, бўлим мудирлари, бухгалтерия ва шифохона ичи дорихонаси ходимлари) билан узоқ муддатли ва ишончли муносабатларни ўрнатиш.
• Биржа ва нархлар назорати: Мониторинг олиб бориш, рақобатчилар фаоллигини таҳлил қилиш ва сотув стратегиясини ривожлантириш.
• Режаларни бажариш: Сотув ҳажми ва KPI кўрсаткичларини муваффақиятли бажариш ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида юритиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
• Маълумоти: Олий (фақат тиббий ёки фармацевтик).
• Иш тажрибаси: Фармацевтика соҳасида камида 2 йил (B2B ёки шифохона сотувларидаги тажриба устунлик беради).
• Билим ва кўникмалар: Тендер харидлари, биржа механизмлари, реимбурсация ва соҳа қонунчилигини чуқур тушуниш.
• Мулоқот: Кучли музокара олиб бориш ва тақдимот қилиш маҳорати.
• Шахсий фазилатлар: Натижага йўналганлик, масъулият, таҳлилий фикрлаш ва ПКда эркин ишлай олиш.
Иш шароитлари ва афзалликлари:
• Рақобатбардош иш ҳақи: Аниқ ва шаффоф KPI бонуслари тизими.
• Транспорт қопламаси: Йўл ва автоулов харажатларини компания сиёсатига мувофиқ қоплаш.
• Алоқа ва вакиллик харажатлари: Корпоратив мобил алоқа, интернет ва ҳамкорлар билан учрашувлар учун вакиллик бюджети.
• Ривожланиш: Мунтазам тренинглар ва карьера ўсиши имконияти.
• Расмий бандлик: ЎзР Меҳнат кодексига тўлиқ мувофиқ иш юритиш.
📞 Алоқа учун:
Қизиққан номзодлар ўз резюмеларини қуйидаги рақамга (Telegram орқали) юборишлари мумкин: