Мониторинг департаменти таркибидаги Жисмоний шахсларнинг кредит қарздорликлари билан ишлаш бошқармаси “Soft collection” бўлими супервайзери (бош мутахассиси)
Талаблар:
Олий иқтисодиёт ёки олий молия маълумотга эга бўлиш (олий таълим муассасасида сўнги курсда ўқиётган);
Ўзбек, ва рус тилларида эркин сўзлаша олиши, инглиз тиллини билиши ва эркин сўзлаша олиши олқишланади;
Мижозларга хизмат кўрсатиш йўналишида камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
MS Office (Word, Excel, Internet Explorer, Power Point) ва бошқа электрон дастурларида ҳамда банкнинг ички дастурларида мукаммал даражада ишлай олиши;
Банк мижозлари ва банк ходимлари билан мулоқот қила билиши ва улар билан чиқишиб кетиши;
Чиройли нутқ ва тўгри талаффуз;
Кутилмаган вазиятларда муаммоли ва қийин мурожаатларга ижобий ечим топпиш қобилияти;
Стрессга чидамлилик.
Вазифалар:
Бўлим операторлари гуруҳига раҳбарлик қилади;
Чиқувчи қўнғироқларни операторлар томонидан ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади;
Мижозлар билан низолар вужудга келганда ваколати доирасида уларни бартараф этишни таъминлайди;
Оператор томонидан фаолият юритиш жадвалининг ижросини назорат қилиб боради;
Операторлар томонидан чиқувчи қўнғироқлар мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига мувофиқ амалга оширилишини, тегишли мосламалардан фойдаланган ҳолда мунтазам назорат қилади;
Маълумотлар базасини (скрипт) янгилаб боради, банк маҳсулотлари ва хизматлари юзасидан операторларга тушунтиришлар беради;
Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш ва операторларни мунтазам равишда коучинг усули билан назорат қилиш, чек-лист асосида уларни баҳолаш ва балларини тегишли ҳисоботларга киритиб бориш;
Коучинг давомида аниқланган хато ва камчиликлар бўйича тегишли операторга индивидуал режа тузиб, малакасини оширади ҳамда бўлим бошлиғига ҳисобот киритади;
Бўлим ваколати доирасида бошқа таркибий бўлинмалар билан ўзаро алоқада бўлади;
Операторлар ўртасида вазифаларни ва ишлар ҳажмини тақсимлайди;
Устоз-шогирд анъанаси асосида операторларга мураббийлик қилади ва улар учун мунтазам равишда техник ўқувларни ўтказиб боради;
Бўлимнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва мавжудларини такомиллаштиришда таклиф беради;
Мижозларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ва уларга ишончли маълумот берилишини назорат қилади;
Зарур ҳолларда ишчи гуруҳлар таркибида фаолият олиб бориш ва бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифлар киритади;
Операторлар мижозларга хушмуомалалик билан хизмат кўрсатишини, мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилишини назорат қилади;
Бўлим операторларига юклатилган вазифа ва функсияларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;
Зарур ҳолларда операторларга ўриндошлик қилади;
Банкнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ички ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
Банк раҳбарияти томонидан берилган вазифа ва топшириқларни бажаради;
Иш шароити:
Тўлиқ 5 иш куни (9.00–18.00);
Иш жойи банкнинг марказий идорасида;
Иш ҳақи + иш ҳажми ва эришилган ютуқлардан келиб чиққан ҳолда ойлик мукофот.