Главный бухгалтер

Дата размещения вакансии: 08.04.2026
Работодатель: KANS COMFORT TORG
Уровень зарплаты:
з/п не указана
Город:
Ташкент
жилой комплекс Зарафшан сити
Требуемый опыт работы:
Более 6 лет

Қисқача тавсиф

Компанияда молиявий ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини, солиқ мажбуриятларини, пул оқимларини ва ҳисоботларни назорат қилувчи масъул раҳбар. Асосий вазифа — молиявий рискларни минималлаштириш ва барча операцияларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ таъминлаш.

Асосий вазифалар:

1. Бухгалтерия хисоби ва операцион назорат

  • Бухгалтерия хисобини тўлиқ юритиш (приход / расход)
  • Дебитор ва кредитор қарздорликларни назорат қилиш
  • Банк операциялари (махаллий ва халқаро)ни юритиш ва текшириш
  • Тўлов топшириқлари (платёжка, SWIFT)ни тайёрлаш ва назорат қилиш
  • Импорт операциялари ва ГТД билан ишлаш

2. Иш ҳақи ва ички хисоб-китоблар

  • Ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва чиқариш
  • Солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўғри ҳисоблаш
  • Барча ички ҳисоб-китобларни юритиш

3. Солиқ ва молиявий хисоботлар

  • Солиқ хисоботларини тайёрлаш ва топшириш (ҚҚС, фойда солиғи ва бошқалар)
  • My3 солиқ тизими билан ишлаш
  • Ойлик ва йиллик молиявий ҳисоботларни шакллантириш
  • Солиқ имтиёзларини (льготы) қўллаш

4. Молиявий назорат ва таҳлил

  • План-факт таҳлилни юритиш
  • Пул оқимларини (cash flow) назорат қилиш
  • Харажатларни таҳлил қилиш ва оптималлаштириш
  • Молиявий рискларни аниқлаш ва бошқариш

5. Шартномалар ва ҳужжатлар билан ишлаш

  • Didox орқали шартномаларни юритиш
  • Шартнома шартларини таҳлил қилиш (тўловлар, мажбуриятлар)
  • Тўловларни шартномалар асосида тўғри йўналтириш

6. Аудит ва комплаенс

  • Ички ва ташқи аудитларга тайёргарлик
  • Қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш
  • Текширувлар жараёнида компания манфаатларини ҳимоя қилиш

7. Дастурлар ва тизимлар билан ишлаш

  • 1С (лицензияланган версия)да ишлаш
  • Банк клиент тизимлари билан ишлаш
  • Excel (продвинутый уровень)
  • Бухгалтерия дастурларини амалда қўллай олиш

Талаблар

  • Бош бухгалтер лавозимида камида 5 йил тажриба
  • Умумий бухгалтерия тажрибаси: 8+ йил
  • Олий маълумот (молия / бухгалтерия)
  • Солиқ қонунчилигини чуқур билиш
  • Импорт операциялари ва халқаро тўловлар тажрибаси
  • Аудит жараёнлари билан ишлаган бўлиш

Бухгалтерия ва банк тизимлари билан ишлаш тажрибаси:

  • Didox, My3 солиқ, 1С (лицензияланган), банк клиент ва тўлов тизимлари (махаллий ва SWIFT)да мустақил ишлай олиш

Компьютер ва аналитик кўникмалар:

  • Excel’ни продвинутый даражада билиш (формулалар, сводные таблицы, таҳлил), бухгалтерия дастурларида эркин ишлаш ва маълумотлар билан ишлаш кўникмалари